Created by Akhmatovich

БЕЧОРА…

Ғамларга ботаман сени ўйласам,
Дард чекиб ўтаман сени ўйласам.
Ачиниб кетаман сени ўйласам,
Бечора муҳаббат, шўрлик муҳаббат!

Жайроннинг кўзига ўхшайди кўзинг,
Айрилиқ даштига етаклар изинг.
Кибри висолга ўтмайди сўзинг,
Бечора муҳаббат, шўрлик муҳаббат!

Айт, ўзи нимасан ва ёки кимсан,
Янчиб ўтсалар-да, куласан, жимсан?!
Одамлар ичида юрган етимсан,
Бечора муҳаббат, шўрлик муҳаббат.

Ўтинчим, шошмай тур кўзни юмишга,
Самога қайтиб кет, айланиб қушга!
Ерда жой қолмаган сени кўмишга…
Бечора муҳаббат, шўрлик муҳаббат!

© X.Hamidov

Show your support

Clapping shows how much you appreciated Alisher Akhmatovich’s story.