Created by Akhmatovich

Орзуларим сароб, кун бўйи талон,
Жанжал кўтарилган кўнгил қасдида.
Осмондан қарз олган юрагим билан
Ўралашиб қолдим ернинг устида.

Тўпори дардларим изҳорларини
Ҳеч-да тушунолмай кибор тўдаси,
Яшартдим қирқдан кўп баҳорларини,
Хазондек сарғайтиб умрим ўртасин.

Юҳо туйғуларим чирт-чирт узилди,
Сукунат оғриғи дилимда яра.
Хаёлимнинг варақ-варақлар жилди
Очди изтиробга мажҳул манзара.

Ўзимни енгишга етмади кучим,
Ўзим тузолмадим бунда режамни.
Умрим китобини шитирлатиб жим
Яшаб бормоқдаман мундарижамни!

© X.Hamidov

Show your support

Clapping shows how much you appreciated Alisher Akhmatovich’s story.