Ўтган йил давомида қуйидаги ишларни бажардим.

Китоб ўқидим

24 та китоб ўқишни режалаштириб, атиги 6 тасини тугатдим. Демак, режа тузишда баъзи ҳолатлар ҳисобга олиниши керак.

Image for post
Image for post

Германияга саёҳат қилдим

Германиянинг Франкфурт, Гамбург, Берлин ва Дрезден шаҳарларида бўлдим. 5 та мамлакатга боришни режалаштирган эдим.

Вазн йўқотдим

Фитнес марказига боришни йўлга қўйдим ва 6 кг (89 → 83 кг) вазн йўқотдим.

Блог юритдим

Медиумда дизайн ва қизиқишларим ҳақида блог ёзишни йўлга қўйдим ва йил давомида 14 та пост ёздим.

Конференция ва тадбирларда қатнашдим

Google Design Sprint Tashkent

Google Design Sprint дастурида қатнашдим.

Startup Weekend Tashkent

Тошкентда бўлиб ўтган Startup Weekend дастурида ментор сифатида иштирок этдим ва қатнашчиларга фойдаланувчи интерфейсини яратиш бўйича маслаҳатлар бердим.

Image for post
Image for post
Image for post
Image for post

Google I/O Extended IUT

Google I/O Extended 2018 дастурида қатнашчилар билан тажрибаларимни бўлишдим.

Image for post
Image for post
Image for post
Image for post

Бюро мактабида ўқишни бошладим

Артём Горбунов дизайн бюросининг дизайнерлар мактабида ўқиш учун тайёрландим ва энг юқори ўнталикда ўқишга қабул қилиндим.

Image for post
Image for post

Дизайнерлар билан ишлашни бошладим

Super Dispatch компаниясида 2018 йилгача ягона дизайнер сифатида фаолият олиб бордим. Йил охирига келиб, уч дизайнер билан иш бошладим ва ёлғиз ишлаш ва дизайнерлар жамоаси билан ишлашнинг орасида катта фарқ борлигини тушуниб етдим.


Material Design охирги версиясида Google яна матн майдони шаклини тўғри чизиқдан одатдаги шаклга ўзгартирган эди.

2014 йилгача барча Google маҳсулотларида матн киритадиган майдон қуйидагича кўринишда бўлган:

Image for post
Image for post

2014 йилда Material Design ишлаб чиқилганидан сўнг, унинг йўриқномасидаги матн майдони мана бундай кўринишга келди:

Image for post
Image for post

2018 йилда Material Design янги версиясида аввалги формага қайтилганини кўрамиз:

Image for post
Image for post

Йўриқномада Google тўғри чизиқ шаклдаги матн майдонини ҳам қолдирганини, бироқ унга кулранг фон қўшганини кўришимиз мумкин. Яқинда Google ўзининг веб маҳсулотларида янги формани ишлатишни бошлади.

Image for post
Image for post

Менга янги дизайн жуда маъқул. Аввалги матн майдони шаклини интерфейсда ишлатганимда, интерфейс ўзини нотабиий тутгандек бўлаверарди. Янги дизайннинг яна бир афзаллиги, аввалги формада матн майдони номи анимация билан тепага чиқиб олар эди. Анимация янги дизайнда ҳам ишлатилган.

Image for post
Image for post

Матн майдони тарихи Google Sign In формасида

Image for post
Image for post

Телеграмда ўқиш: https://t.me/nodirdsgn


Дизайнерлар ушбу пост нима ҳақида эканлигини тушунишган бўлса керак. Одатда, жуда кўп дизайнерлар интерфейсда ҳақиқий матн ўрнига Лорем ипсум генераторини ишлатишади. Бу услуб профессионаллар учун хос эмас, аксинча, тажрибасиз ва ўз ишига лоқайд бўлганлар учун хосдир. Профессионал дизайнер фойдаланувчи интерфейсидаги ҳар бир ҳолат билан бирга, матнларга ҳам алоҳида эътиборли бўлиши керак.

Энг кулгилиси, электрон имзо сайтидаги йўриқномада лорем ипсум матни қолиб кетган.

Image for post
Image for post

Афтидан дизайнер генерация қилган матнни дастурчи ҳақиқий матн деб тушунган ва лойиҳа учун жавобгар одамлар йўриқномани ўқиб, тушунишган кўринади 😄

Келинг, лорем ипсум (фейк матн) зарарини оддий мисол билан кўриб чиқамиз.

Image for post
Image for post
Чап тарафда генерация қилинган матн, ўнг тарафда эса, маҳсулотларнинг ҳақиқий номлари

Зарарлар

  1. Турли маҳсулотларни тасвирлаш учун бир хил матн…

Кўп ҳолларда, тажрибасиз дизайнерлар ишларига танқидий фикр билдириб, яхши ечим таклиф қилганда, улар ўзларининг қилган ишларига юқори баҳо беришади ёки ишлари креатив эканлигини исботлашга ҳаракат қилишади.

Аслида эса, дизайн биринчи навбатда муаммога яхши ечим бўлиши керак. Муаммони ечиш учун, энг аввало у аниқлаб олинади. Бунинг учун муаммо эгаси — мижоз эшитилади ва унга саволлар берилади.

Эсингизда тутинг, дизайнер сифатида сизнинг вазифангиз муаммони ечиш ва фойдаланувчиларга ўзларининг мақсадларига эришишда ёрдам бериш.

Яна кўп ҳолларда, дизайнер ишига мижоз тарафидан танқидий фикр билдирилганда ёки ниманидир ўзгартириш сўралганда, дизайнерлар мижозни дизайн соҳасини тушунмасликда айблашади. …


Одатда фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқишда ундаги қадамларни камайтириш тавсия қилинади. Баъзи ҳолатларда эса, интерфейссиз муаммони ҳал қилиш мумкин.

Германиянинг Берлин шаҳрида Пергамон музейи бор. Музейга кираверишда экспонатлар билан яқиндан танишиш учун, музей ходимлари аудиогид қурилмаси ишлатилишни тавсия қилишади. Қурилма қуйидагича кўринишга эга:

Image for post
Image for post

Қурилмадан фойдаланиш учун, экспонат олдига бориб, унинг рақами терилади ва плей тугмаси босилиши керак.

222 экспонат ҳақида маълумот олиш учун, 222 рақамини териш ва плей тугмасини босиш керак. Бунинг учун қуйидаги амаллар бажарилади:

  1. Экспонат рақами топилади
  2. Қурилмадан 2 рақами босилади
  3. 2 рақами яна бир маротаба босилади
  4. 2 рақами такроран босилади
  5. Плей тугмаси босилади

Кўриб турганимиздек битта экспонат ҳақида маълумот олиш учун бешта амал бажариш керак. …


Image for post
Image for post

Рус алифбосида «Й» ҳарфи бор, «Ӣ» ҳарфи йўқ.

«Ӣ» ҳарфи тожик алифбосида мавжуд бўлиб, «и-и заданок» деб номланади. Эътибор беринг, рус алифбосидаги «Й» ҳарфи юқори қисмидаги шакл ярим овал, «Ӣ» ҳарфида эса, тўғри чизиқ шаклида.

Шунинг учун фотосуратдаги ёзувларни «ПОКУПАИ ОНЛАИН И ОПЛАЧИВАИ В РАССРОЧКУ» деб, ўқидим.

Дизайнер лойиҳа учун шрифт танлаш жараёнида, ҳар бир ҳарф қандай тасвирланишига ва уларнинг анатомияси бузилиб кетмаслигига эътибор бериши керак. Акс ҳолда юқоридаги каби бошқа ҳарф тасвирланади.

Телеграмда: https://t.me/nodirdsgn


Toshkent shahrining mashhur ko‘chalarida avvalgi va joriy holatlar tasvirlangan plakatlar bor. Quyida ulardan birini misol keltiraman (hammasi deyarli bir xil bo‘lgani uchun, faqat bitta misol keltirdim).

Image for post
Image for post
Письма о Ташкенте

Qolgan plakatlarni Письма о Ташкенте saytida ko‘rishingiz mumkin.

Ushbu plakatlarda quyidagi kamchiliklar bor:

  1. Avvalgi va keyingi holat har doim bir xil o‘lchamda bo‘lishi kerak. Dizayner keyingi holatni bo‘rttirib ko‘rsatish maqsadida unga ko‘p joy ajratgan, natijada, avvalgi holat ko‘rimsiz holatga kelgan.
  2. Agar taqqoslash bir qatorda joylashadigan bo‘lsa, avvalgi holat chap tarafda, bugungi holat o‘ng tarafda bo‘lishi kerak. Taqqoslash ustma-ust bo‘lgan holatda esa, avvalgi holat, uning ostiga keyingi holatni joylagan ma’qul.
  3. Taqqoslash yaqqol ko‘rinishi uchun fotolar bir xil rakursda olinishi kerak. Bir xil rakursdan olishning iloji bo‘lmasa, o‘xshashroq manzara fotosi ishlatiladi. “Bu fotografning ishi” dersiz? …

Marmardan ishlangan zinapoyalarni yoqtirmayman. Ayniqsa bino tashqarisida bo‘lsa. Yomg‘ir va qorli ob-havoda ular ustida yurish nisbatan xavfli. Sirpanib, yiqilib tushish ehtimoli yuqori.

Fikrim qanchalik to‘g‘ri ekanligini ushbu videodagi otaxon misolida ko‘ramiz. Ushbu holatga qishning qorli kunlarida juda ko‘p guvoh bo‘lganman.

Bu holat menga ko‘proq quyidagi manzarani eslatadi.

Image for post
Image for post

Eng qizig‘i, ba’zi joylarda, muammoni oldini olish uchun zinapoyaga rezina yoki gilam to‘shab qo‘yishadi.

Image for post
Image for post

Telegramda: https://t.me/nodirdsgn


Image for post
Image for post

Toshkentda ilk marotaba, 27–29 aprel kunlari Techstars Startup Weekend dasturi bo‘lib o‘tdi. Dastur 54 soatni o‘z ichiga oladi va shu vaqt davomida ishtirokchilar o‘zlarining biznes g‘oyalari ustida ishlab, haqiqiy loyiha tayyorlashadi.

Dasturda 70 dan ortiq qatnashchi, 14 ta mentor va 4 ta hay’at a’zolari qatnashdi. Kamina ushbu dasturda mentor sifatida qatnashdim.

Image for post
Image for post

Image for post
Image for post

Китоб ўқиш учун вақт топа олмаяпсизми? Ҳозир мен сиз билан ўзимнинг тажрибамни бўлишаман. Ҳа, бу тажрибада синалган ва китоб ўқишнинг эффектив усули.

Биринчи тажриба

Авваллари китоб ўқиш учун вақт топишим жуда қийин эди. Аниқроғи, вақт топишни хоҳламас эдим. Бошланишига ҳафтасига 3 кун, кун ора китоб ўқиш учун календаримдан жой ажратдим. Китоб ўқийдиган вақт бўлганда, Айфон ёки Мак огоҳлантиради, лекин мен бу вақтда китоб ўқиш учун яна вақт топа олмайман. Сабаби жуда оддий, оилавий юмушлар ёки қаттиқ чарчашни баҳона қиламан.

Хуллас, ҳафтасига максимум икки марта китоб ўқишни йўлга қўйдим. Лекин бундан қониқмадим ва ниманидир ўзгартириш кераклигини тушуниб етдим.

Иккинчи тажриба

Ҳар куни китоб ўқиш учун вақт ажратишга ва бу вақтда ҳеч кимга жавоб бермасликка қарор қилдим ва бунинг учун уйқудан олдинги вақтни танладим, лекин бу ҳам фойда бермади. Чунки кун бўйи ишлаб, кечаси чарчаган ҳолатда китоб ўқиш мен учун эмаслигини тушуниб етдим ва эрталабки вақтни танладим. Бечора календарим, китоб ўқиш учун ажратилган вақтда мен учун китоб ўқирди…

About

Nodir Khalilov

Product Designer

Get the Medium app

A button that says 'Download on the App Store', and if clicked it will lead you to the iOS App store
A button that says 'Get it on, Google Play', and if clicked it will lead you to the Google Play store