Тил ўрганиш аҳамияти

Улуғбек расадхонаси, Самарқанд

Демак, мавзуни давом эттирсак, тил глобализациянинг муҳим бир қуролига айланди. Нафақат миллатлараро коммуникация учун, ҳатто компьютер билан мулоқот учун ҳам инглиз тили ўта муҳим. Ҳатто тиббиёт каби консерватив соҳа учун ҳам инглиз тили зарурий омилга айланган.

Буни ҳамма англаб етади. Лекин қаерда ва қандай ўргансак бўлади? Ўрта мактабми? Билмадим. 4-синфдан онгли равишда инглиз тилини танлаган бўлсам ҳам, мактабда чет тилини ўрганолмаганман. Мактаб дастури бунга мослашмаган. Мана мутахассиснинг совет мактаби ҳақидаги фикри:

Иностранные языки хоть и преподавались, но выпускники их практически не знали.
https://lenta.ru/articles/2017/02/28/lubzin/

Демак, ўзимиз ҳаракат қилишимиз лозим. Ушбу лойиҳанинг мақсади ҳам инглиз тилини оддий ширпотреб қадоқланган товар ҳолига олиб келиш; уни ўзлаштиришда қандайдир ғайри оддий қийинчиликлар йўқлигини кўрсатиш.


Охирги йиллар давомида кўзга кўринган, синовдан ўтган бир неча яхши онлайн ресурслар бор. Шуларни қўйида бериб ўтаман. Агар қўшимча инструментлар, сайтлар, мобил дастурларни билсангиз, қўшимча қилишингиз мумкин.

https://workflowy.com/s/CqB6.d0iYS2itxY